Дарбанд темир йўл масофа корхонаси Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Сангчил махалласида жойлашган бўлиб 2007-йил 18-июл куни ташкил топган.
Дарбанд Темир йўл масофа корхонасининг асосий фаолияти корхонага тегишли темир йўл ҳолатини ҳар доим соз ҳолатда сақлаш шунингдек жорий таъмирлаш, ўрта таъмирлаш, кўтарма тамирлаш, стрелка ўтказгичларини ва брусларни алмаштириш ишларини ўз вақтида сифатли бажариш, поездлар ўтказиш қобилиятини ошириш ва харакат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Дарбанд Темир йўл масофа корхонасининг ёрдамчи фаолияти корхонага тегишли бўлмаган шахобча темир йўл изларини таъмирлашдан иборат.
Дарбанд Темир йўл масофа корхонасининг асосий касблар бўйича ишчилар сони 353 кишидан иборат.
Дарбанд Темир йўл масофа корхонасининг худуди Окрабод-Кумкурғон-Қудуқли бекатигача бўлган оралиқ маъсофаларни жорий таъмир ишларини бажариб поездлар харакати хавфсизлигини таъминлаш. Корхона ишчи-ходимлари ҳозирги кунда корхона тасарруфидаги Оқробот-Қумқўрғон-Қудуқли бекатлари оралиғида бош йўллар – 191,9 км, бекат йўллари – 68,4 км, Шахобча йўллар – 5,1 км. Йўл ўтказгичлари – 217 дона, темир йўл кесишмалари 39 дона шундан 6 дона кўриқланади, cуний иншоатлар – 590 дона шундан кўприклар – 34 дона 2 дона қўриқланади. Пиёдалар кўприги — 4 дона, труба дюкер латок – 550 дона.
Дарбанд темир йўл масофа корхонасининг жами темир йўл узунлиги 265,1 км.
1-мех. участка – 49,9996 км.
2-мех. участка – 67,269 км.
3-мех. участка – 62,72 км.
4-мех участка – 85,175 км.
№ | Бўлим номи | Бўлим бошлиғи |
1 | Ишлаб чиқариш бўлими | Шерматов Исмоил Алланазарович |
2 | Ходимлар ва ижтимоий масалалар бўлими | Сафаров Жасур Шокирович |
3 | Ҳисобот бўлими | Жўраев Сайдулло Ҳакимович |
4 | Иқтисодиёт | Аминов Эсантурди Худойшукурович |