Термиз минтақавий темир йўл узелида “Кексалар ҳафталиги”

      2019-йил 04-октябр куни Термиз минтақавий темир йўл узели ва Бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация кенгашининг 30.09.2019-йилдаги БМ-06/1217-сонли хати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990-йил 14-декабрдаги А/45/106-сон резолюцияси билан “1-октябр-Халқаро кексалар куни ” деб эълон қилинганлиги,  Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019-йил 2-октябр кунидаги топшириқ хатига асосан Ўзбекистон Республикасида “Кексалар ҳафталиги” эълон қилинган муносабати билан Термиз минтақавий темир йўл узелида нафақадаги кекса пенсионерлар ва фахрийларнинг бир гуруҳи таклиф этилиб, ёшлар ва ишчи-ходимлар иштирокида давра суҳбати уюштирилиб ўтказилди ва кексалар Термиз МТУ ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг совғалари билан рағбатлантирилди ва кексалар эъзозланди.