Ўзбекистонда сайлов кампаниясига старт берилди. Парламент сайловлари 22 декабрга белгиланди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 20 сентябрь куни Тошкентдаги Халқаро матбуот марказида ташкил этилган мажлисида 2019 йил 22 декабрни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди.

«Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинди», дея хабар бермоқда. «Халқ сўзи онлайн». Мажлисда, шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ҳам тасдиқланган.

Қайд этишларича, жорий сайловларда 20 миллиондан ортиқ сайловчи — шулардан 2 миллондан зиёд ёшлар илк бор — овоз беради.