Termiz elektr ta’minoti korxonasi

Термиз электр таъминоти корхонаси (ЭЧ-7) тарихи.
Термиз электр таъминоти корхонаси Сурхондарё вилоятига темир йул кириб келиши билан бир даврда, яъни 1925-йилда Амударё-Термиз темир йул линияси ва кейинчалик 1928-1932-йилларда Термиз-Жаркургон, Жаркургон-Душанбе темир йул линиялари курилгач уз фаолиятини бошлаган десак муболага булмайди. Дастлаб Собик Иттифок даврида асосан Душанбе темир йул узели таркибида фаолият юритган ва 1991-йилда 1-сентябрда юртимиз мустакилликка эришгач, шунингдек 1994-йил 7-ноябрда Узбекистон Республикаси худудида жойлашган, собик Урта Осиё темир йуллари негизида «Узбекистон темир йуллари» давлат акциядолик темир йул компанияси ташкил этилгач мустакил ташкилот сифатида фаолият юрита бошлаган. Мустакиллик йилларида Термиз электр таъминоти корхонасида бир канча юкори малакали ходимлар корхона бошлиги лавозимида самарали фаолият юритган.

Мустакиллик йилларида Термиз электр таъминоти корхонаси куплаб курилиш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этган ва узининг салмокли хиссасини кушган.
Темир йўл транспорт Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимининг асосини ташкил қилади. Халқ хўжалигининг энг йирик тармоқларидан хисобланиб бошқа транспорт турлари хамкорликда халқ хўжалиги ва ахолининг юкларини ташиш, уларга хизмат кўрсатишга бўлган эхтиёжларини ички ва халқаро темир йўл алоқасида ўз вақтида сифатли етказиш барча сохалар иқтисоди ва давлат миллий хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Термиз электр таъминоти корхонаси Ўзбекистон темир йўллари АЖ га қарашли бевосита Термиз минтақавий темир йўл узели таркибидаги ташкилотдир. Корхона Сурхондарё вохасида жойлашган Термиз МТУ тасаруфидаги 26 та станция ва узелда жойлашган корхона ва ташкилотларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб келади. Корхонамизда Термиз , Денов туман электр тармоги булимлари Бойсун, Кумкургон, РЗД-165 туман контакт тармоги ва тортувчи нимстанциялари булимлари, хамда тафтиш таъмирлаш цехлари мавжуд. Термиз электр таъминоти корхона таркибига кирувчи мустақил равишта электр ускуна ва иншоаатларини синовдан ўткзиш хуқуқига эга бўлган тафтиш таъмирлаш цехи мавжуд. Цех расман ўз ишини 2007 йилдан бошлаган цехда синов ишлари ўтказиш ва барча турдаги трансформаторларни таъмирлаш учун тўла шароит яратилган бўлиб тегишли асбоб ускунлар билан жихозланган.

Термиз электр таъминоти корхонасида тўғрисида умумий маълумотлар

  • Жойлашган худуди: Ўзбекистон Республикасининг жанубий кисми
  • Чегарадош давлатлар: жанубда Амударё бўйлаб Афгонистон, шимолий, шимолий-шарқдан Тожикистон, жанубий-гарбдан Туркманистон.
  • Ташкилотнинг ташкил этилган вакти: «Ўзбекистон темир йуллари» Давлат акциядорлик темир йул компаниясининг 2009 йил 26 июнь кунидаги 228-Н- сонли буйруғи асосида 2009 йил 01 июлдан бошлаб ташкил этилган.
  • Манзили: Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Увайсий кўчаси 28-уй Индекс: 190114.
  • Электрон манзили: ECH_7@mail.ru
  • Корхона Рахбари: Абраев Хамро Амонович
  • Корхона бош мухандиси: Тошпулатов Рустам Курбоналиевич
  • Корхона бошлиғи ўринбосари: Тагматов Шавкат Суюнович
  • Корхона бошлиғининг электрлаштирилган участка бўйича ўринбосари: Шайматов Исмоил Давронович
  • Корхонада умумий ишчи-ходимлар сони: 296 та шулардан аёллар 26 та, ишчилар 145 нафар
  • Корхонамизда турли миллат ходимлари яъний узбек, рус, тожик, туркмен, татар фукоролари ишлаб келмокда.
  • Корхонадаги цехлар сони 11 та: булар. ЭЧК-33, ЭЧК-34, ЭЧК-35, ТПС-33, ТПС-34, ТПС-35, ТЭТ-Термиз, ТЭТ-Денов, ТТЦ, Автоцех, энергодиспетчер
  • Корхонанинг умумий ер майдони: 10420 м²,
  • 110/27,5/10 кВ ли тортувчи нимстанция 3 та
  • 35/10 кВ нимстанция 2 та
  • 6-10кВ трансформатор нимстанцияси 89 та
  • ОМ-1,25 кВА трансформаторларимиз 374 та
  • Электрлаштирилган контакт тармоқ участкаларимиз 184 км
  • Умумий 6-10 кВ хаво электр узатиш тармоқлари узунлиги 666 км
  • Юқори кучланишли кабель тармоқлари узунлиги 20 км
  • 1000 Вгача булган кучланишли кабель тармолари узунлиги 21 км
  • 1000 Вгача булган хаво элект узатиш тармоқлари узунлиги 5.007 км
  • Корхона хисобидан умумий транспортлар сони 22 та шулардан: Енгил автомобильлар 4 та, юк автомобильлар 11 та, тракторлар 4 та, aвтодрезиналар 3 та