Termiz lokomotiv deposi

Термиз локомотив депоси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК мулки хисобланади.
Термиз локомотив депоси 1917-йилда ташкил топган. 1917-йилда Термиз Локомотив депоси (Веерный цех) қурилган. Дастлаб Веерний цехи (хозирги ТЭМ-2 локомотивларини таъмирлаш цехи) қурилган. Веерний цехининг умумий майдони 580 м2 бўлиб унинг девори тош бўлакларидан қурилган, том кисми эса темир бетон билан ёпилган. Шу йилларда буг козонхонаси, насос булими ва нефт таркатиш башняси куриб ишга туширилган. 1917-йилда депода паровозларни таъмирлаш, улардан фойдаланиш йулга куйилди ва поездлар манзилига ўз вактида етказилган.
Хозирги кунда Термиз локомотив депоси 401 км масофада юк ва йўловчи ташувларини амалга оширади шу жумладан 183 км масофа электрификатция қилинган бўлиб, бу масофада электровозлар орқали хам хизмат кўрсата олади. Қўшни давлатлар Туркманистон, Афғонистон хамда Тожикистон билан чегарадош бўлиб Туркманистонга “Болдир” бекати орқали, Афғонистонга “Хайратон” бекати орқали, Тожикистонга “Қудуқли” хамда “Амузанг” бекатлари орқали ўтилади.

Хозирда корхонамиз 102 ёшга тўлди. Депо худуди 6.5 гектар майдонига эга бўлиб бунда ТО-2, ТО-3, ТР-1, ТЭМ-2 тепловозларни таъмирлаш цехлари, Электровоз цехи, 2 ва 3-қаватли маъмурий бино, дам олиш уйи, автогараж, аккамулятор, автоматний, тайёрлов, ёқилғи, пайвандлаш, металл йўнув цехлари, омборхона, қоровулхона, қозонхона ва бошқа ёрдамчи бинолардан ташкил топган.
Термиз локомотив депоси хизмат кўрсатиш турлари:
• Юк ва йўловчи вагонларини ташиб бериш
• Локомотивларни жорий таъмирлаш
• Локомотивларни техник кўрикдан ўтказиш
• Локомотивларни тўлиқ техниу кўрикдан ўтказиш
Термиз локомотив депосига қарашли турли хил локомотивлар мавжуд бўлиб
Жумладан:
2ТЭ10М (Тепловоз) – 13 та
3ТЭ10М (Тепловоз) – 3 та
UzTE16М2 (Тепловоз) – 3 та
ТЭМ-2 (Тепловоз) – 21
ВЛ80С (Электровоз) – 1 та
UzEL (Электровоз) – 4 та
Термиз локомотив депоси Термиз минтақавий темир йўл узели таркибидаги енг илғор ривожланаётган корхоналардан бири хисобланади. Корхона олдига қўйган мақсадлари улкан бўлиб келажакда бундан ҳам юқори даражага кўтарилиши ва нафақат Термиз минтақавий темир йўл узелида балки акционерлик жамиятида ҳам ўз ўрнига эга бўлишига шубха йўқ.