2011 йил 7-январь куни ДАТК “Ўзбекистон темир йўллари” раиси А.Ж.Раматовнинг 10-Н буйруғига асосан, харакат хавфсизлигини таъминлаган холда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, режа бўйича юк вагонларини таъмирлаш, вагонларга сифатли техник хизмат кўрсатиш мақсадида ОАО “УЗВАГОНТАЪМИР” га қарашли ВЧД-16 корхонаси, Термиз минтақавий темир йўл узелига қарашли Термиз вагон участкасига қўшилиб, Термиз вагон депоси 1-февралдан ташкил топди. Умумий ишчилар сони 216 нафардан хозирги кунга 325 нафарга купайди шундан 230 нафар ишчи ходим эксплуатацияда мехнат қилиб келмоқда.
Харакатланаётган поездларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Термиз станцияси вагонларга техник хизмат кўрсатиш пункти, Қумқўрғон станцияси вагонларга техник хизмат кўрсатиш пункти ва Дарбанд станцияси вагонларга техник хизмат кўрсатиш пунктида замонавий техник ўқув синфлари ва маънавият хоналари ташкил қилинди. “Термиз-Тошкент”, “Сариосиё-Тошкент”, “Термиз-Сариосиё”, “Душенбе-Конибодом”, “Душанбе-Москва”, “Термиз-Андижон” ва “Термиз-Москва” йўловчи поездларига вагон назоратчилар томонидан сифатли техник хизмат кўрсатилиб йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етиб боришида ўз вазифаларини бажармоқдалар.
Бундан ташкари Термиз, Қумкўрғон, Дарбанд станцияси вагонларга техник хизмат кўрсатиш пунктларида ва Сариоссиё станцияси вагонларни назорат қилиш пунктида вагон назоратчилари томонидан юк поездларига хам сифатли техник хизмат кўрсатиш ишлари йўлга қўйилган. Жумладан хар бир вагонларга техник хизмат кўрсатиш пунктлари юк поездларининг тормоз қисмларини текшириш учун махсус компрессор ускунаси билан таъминланган.
Термиз вагон депоси эксплуатацион участкасига қарашли 4 та вагонларни топшириш ва қабул қилиш чегара пункти иш олиб бормоқда, булар жумласига Сурхонобод, Галаба, Амузанг, Қудуқли станциялари киради.
Дарбанд ва Термиз станцияси вагонларга техник хизмат кўрсатиш пунктларида носоз вагонларни таъмирлаш учун жорий таъмирлаш цехлари иш олиб бормоқда.
Термиз вагон депосида вагонларни режавий таъмирлаш учун ғилдирак жуфтликлари цехи, араваларни таъмирлаш цехи, автобрикмаларни таъмирлаш цехи, вагон тормоз қисмларини таъмирлаш цехи, вагонларни йиғув цехи, механика цехи ва ёғочларга ишлов бериш цехлари иш олиб бормоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси Х.Н.Хасилов томонидан 2020 йил учун вагонларни депо таъмирдан (ДР) чиқариш мақсадида 170 та вагон таъмирлаш режаси белгилаб берилган.